ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Бугун, Ленинград қамалдан тўлиқ озод этилган кунда бир вақтлар Ўзбекистонга эвакуация қилинган “қамал болалари”дан бир неча киши Санкт-Петербургга келди.
Ўзбекистондан ушбу даҳшатли воқеалардан омон қолган болалар – Валерия Саприко (1934 йилда туғилган), Тамара Циглинцева (1934 йилда туғилган) ва Юрий Смолич (1937 йилда туғилган) тадбирларда Ўзбекистондан уч нафар фахрий иштирок этади.
Россиянинг Шимолий пойтахтида Ленинграднинг фашистлар қамалидан тўлиқ озод қилинганининг 79 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтади.
Шу мақсадда Санкт-Петербургда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, Ленинград мудофааси қатнашчилари, қамалда қолган шаҳарнинг хорижда истиқомат қилувчи аҳолиси йиғилади.