ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Ўзбекистоннинг яна 4 та ҳудудида Duty Free дўконлари очилади. Бу ҳақда божхона қўмитаси матбуот хизмати Sputnik мухбирига хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро ва Фарғона шаҳарлари ҳамда “Дўстлик” (Андижон) ва “Ғишткўприк” (Тошкент вилояти) чегара божхона постларида бож олинмайдиган савдо дўконлари пайдо бўлади.
Duty Free дўконларида меҳмонлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва авиачиптани кўрсатиб ўзларига ёққан товарларни харид қилишлари мумкин. Харидлар жўнаш кунида халқаро аэропортларда топширилади.
Ҳозиргача Самарқанд ва Хивада ҳам шундай дўконлар очилганди.