ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида хориждан қиймати 199 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 2,9 миллион дона мобиль телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўзбекистонга мобиль телефонлар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 73,8 мингтага камайган.
Ўзбекистон 2022 йил мобайнида мобиль телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 2,2 млн. дона;
БАА – 247,5 минг дона;
Вьетнам – 217,9 минг дона.
Ҳиндистон – 185,5 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил бошида Ўзбекистонга олиб келинаётган телефонлан сони ўсишни кўрсатаётган эди. Хусусан январь-апрель ойларида хориждан 976 645 дона телефон сотиб олган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 320 900 донага кўп бўлган.