Нидерланд суди Қрим олтин экспонатларини Украинага бермоқчи

Нидерландия Олий суди 2023 йил 15 сентябрда “скиф олтини” бўйича якуний қарор чиқариши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Нидерландия бош прокурори “скиф олтини” кўргазмаси экспонатларини Украинага топшириши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"2021 йил октябрь ойида Апелляция суди “скиф олтини” коллекциясини Украинага топширш тўғрисида қарор чиқарди. Бу қарор ўз кучида қолиши мумкин", дейилади Нидерландия бош прокурорининг жума куни чоп этилган хулосасида.
Нидерландия Олий суди қарорида айтилишича, бу иш бўйича қарор тахминий равишда 2023 йил 15 сентябрга белгиланган.
Суд коллекцияни Украинага ўтказиш тўғрисида қарор чиқарганидан сўнг, Қрим музейлари ушбу қарор устидан 2022 йил январь ойида Нидерландия Олий судига кассация шикояти берди. Шундан сўнг инстанция иш бўйича маъмурий иш юритишни бошлади.
Маълумот учун, Икки мингга яқин экспонатдан иборат "скиф олтини" коллекцияси 2014 йилнинг февраль ойи бошида Амстердамдаги Аллард Пирсон музейида бўлиб ўтган кўргазмада намойиш этиш учун олиб чиқиб кетилган эди. Ундан сўнг Украинада давлат тўнтарилиши, Қримнинг Россияга қўшилиши содир бўлди. Шундан сўнг Голландия суди аслида Қрим музейларига тегишли бўлган коллекцияни Украина ҳукуматига қайтаришга қарор қилди. Қрим музейлари бунга қарши шикоят қилишди. Коллекцияда Шарқий Қрим музей-қўриқхонаси, Таврида марказий музейи, Бахчисарой тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ва Таурик Херсонес музей-қўриқхонасига тегишли ноёб ашёлар ўрин олган.