Намангандаги Норин дарёси дамбасига зарар етди - видео

Норин дарёсининг чап қирғоғининг емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Наманган вилоятидаги Норин дарёси дамбасига зарар етди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқда Норин туманидаги Норин дарёсини тусиб турадиган дамба қулагани юзасидан хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, ҳозирда тумандан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғининг емирилиши оқибатини бартараф этиш жараёнлари бошланди.
Жараён тўлиқ назоратга олинган, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган.
Дарёда махсус техникалар ва мутахасислар билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Норин дарёси
Маълумот учун, Норин дарёси Қирғизистондан Ўзбекистонга оқиб келади. Норин қор-музлик сувларидан тўйинади. Катта Фаргона, Катта Андижон, Шимолий Фарғона, Катта Наманган каналлари шу дарёдан сув олади. Норин жуда катта энергия захираларига эга. Дарёда Уч-қўргон ГЭС, Тўқтақул ГЭС қурилган.