Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи

Мирзиёев ва Жапаров икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўртасидаги музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, қатор вазирлик ва вилоятлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Мирзиёев Жапаров раҳбарлигида Қирғизистонда амалга оширилаётган муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Ўзбекистонни қувонтираётганини алоҳида таъкидлади.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров продолжили переговоры в расширенном составе с участием членов официальных делегаций, руководителей ряда министерств и областей двух стран.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
“Томонлар ўзаро стратегик шерикликни чуқурлаштириш борасида биргаликда ишлашга қатъий интилишини билдирдилар. Мамлакатларимиз ўртасида тузилган Чегара тўғрисидаги шартнома қардош халқларимиз томонидан кўтаринки руҳ билан қабул қилингани таъкидланди”, дейилади хабарда.
Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йил якуни билан ўзаро товар айирбошлаш 1,3 миллиард долларга етгани, 300 дан зиёд қўшма корхона ташкил этилгани таъкидланди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров продолжили переговоры в расширенном составе с участием членов официальных делегаций, руководителей ряда министерств и областей двух стран.
Мирзиёев ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишларини қайд этди. Бу, биринчи навбатда, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтиришдир.
“Шу мақсадда томонлар учинчи мамлакатлардан импорт ўрнини ўз ишлаб чиқарувчиларимизнинг арзон маҳсулотлари билан тўлдириш, шунингдек, икки мамлакат пойтахтларида савдо марказларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Шунингдек, саноат кооперацияси доирасида қарийб 500 миллион долларлик янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Автомобиллар, замонавий маиший техника, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмаларни биргаликда қазиб олиш ва қайта ишлаш шулар жумласидан.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров продолжили переговоры в расширенном составе с участием членов официальных делегаций, руководителей ряда министерств и областей двух стран.
Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида қайд этди. Шунингдек, Мирзиёев икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги шериклик ва тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
“Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эга экани қайд этилди. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича ишларни фаоллаштириш, “Андижон-Ўш-Иркиштом” автомобиль йўлининг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, шу мақсадда қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди”, дейилади хабарда.
Музокараларда энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Гидроэнергетикадаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Қамбарота ГЭС-1 қурилиши борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг 95 йиллигини кенг нишонлаш, Ўшда Бобур номидаги Ўзбек мусиқали драма театрининг очилишида биргаликда спектакль намойиш этиш, зиёлилар ва ёшларни фаол жалб қилган ҳолда янги формат – Авлодлар мулоқотини ташкил этиш, талабалар спартакиадаси, қўшма фестиваль ва концертлар, ижодий тадбирларни ўтказиш таклиф қилинди.