Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи

Бишкекда Мирзиёев ва Жапаров ўртасидаги расмий учрашувлар бошланди - видео

Давлат раҳбарини Қирғизистон президенти Садир Жапаров кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий учрашувлар ўтказиш учун етиб келди. Давлат раҳбарини Қирғизистон президенти Садир Жапаров кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев фахрий қоравул ва аскарлар билан кўришди.
Қўшма йиғилишдан сўнг бир қатор ҳужжатлар имзоланади. Бундан ташқари, президентлар чегарани демаркация қилиш ва делимитация қилиш бўйича парламентлар томонидан илгари қабул қилинган келишувларни имзолаши кутилмоқда.
Ташриф дастурига кўра, давлат раҳбарлари матбуотга қўшма баёнот беради.