Бир ойда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 13 фоизга ошди – ЖССТ

ЖССТ таҳлилига кўра, 28 кун давомида хасталаниш статистикаси ундан аввалги ойга нисбатан 25 фоизга камайган бўлса-да, бу даврда ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга ошгани хавотирли ҳолат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. 2022 йил 26 декабрдан жорий йил 22 январгача 11 миллион нафардан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Улардан 55 мингдан зиёди вирус оқибатида вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан ойлик ҳисоботини эълон қилди.
ЖССТ таҳлилига кўра, 28 кун давомида хасталаниш статистикаси ундан аввалги ойга нисбатан 25 фоизга камайган бўлса-да, бу даврда ўлим кўрсаткичлари 13 фоизга ошгани хавотирли ҳолат. Шу боис ташкилот Ер юзи аҳолисига бустер дозада эмланишни тавсия қилмоқда.
Маълумот учун, пандемия бошланганидан буён дунё бўйича қарийб 665 миллион киши коронавирус инфекциясига чалинган. Улардан 6,7 миллион нафардан зиёди касаллик оқибатида вафот этган.