АҚШнинг Вьетнамдаги мағлубияти, "ўзига чоҳ қазишнинг" 50 йиллиги

АҚШ ва НАТО мамлакатлари ўтган етмиш йил ичида Ер шарининг турли нуқталарида ўз ташаббуси билан уюштирилган ҳарбий можароларнинг бирортасида ғалаба қозонмаган. Энг шармандали мағлубиятларидан бири - Вьетнам урушидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Америка қўшинлари 1964 йил августидан (Вьетнамнинг сувли ҳудудларида содир бўлган провокациядан сўнг) 1973 йил 27 январгача бевосита можарода қатнашган. 27 январь – ярим аср олдин худди шу куни АҚШ ҳукумати Парижда урушни тўхтатиш тўғрисида битим имзолаган. Америкаликлар Жанубий Вьетнамдан энг сўнгги кучларини март ойи сўнггида олиб чиққан. АҚШ ҳарбий қўлловисиз қолган Сайгон режими 1975 йил 30 апрель куни қулаган. Вашингтоннинг геосиёсий фалокатини минтақадаги иттифоқдош – Тайбэй “ёритиб берган”. У 1973 йил Тайвань оролидан Америка ҳарбийларининг чиқиб кетишини талаб қилган эди.
АҚШнинг Вьетнам Демократик Республикаси ишларига ҳарбий аралашуви саккиз йилдан ортиқ давом этди.
1965 йил кузида мамлакат жанубида ҳаракатланган партизанлар ва АҚШ армияси ўртасида кенг қамровли қуруқликдаги жанги бошланган. АҚШнинг Ҳиндихитойдаги Қуролли Кучлари сони уч йилда (1965 йилдан) 185 минг “штик”дан 543 минггача етган. Урушда жами 2,6 млн “рейнжер”, ёки ҳар йили – АҚШ армияси жанговар шайлик таркибининг 30%, денгиз пиёдалари корпусининг 66%, шунингдек, армия авиацияси вертолётларининг 30%, тактик авиация самолётларининг 40%, ўт очувчи авиаташувчиларнинг 13% иштирок этган.
Ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтган йиллар давомида америкаликлар Вьетнамга халқаро конвенциялар билан таъқиқланган напалм (ёндирувчи) ва заҳарловчи моддалардан ташқари 7 млн тонна бомба ташлаган,. Партизанларга қарши курашда АҚШ армия авиацияси Вьетнам ҳудуди устидан гербицидлар ва дефолиантлар, жумладан, диоксин билан "Agent Orange" сепиб чиққан.
АҚШ давлат департаменти ва Пентагоннинг стратегик режаларига кўра, Ҳиндихитой яримороли 1960 йиллар ўртасидан бошлаб Американинг ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий экспансияларининг социалистик мамлакатлардаги асосий плацдарми бўлиши керак эди. Урушни Жануби- Шарқий Осиёда бошлашган, чунки минтақани СССР ва ХХР қарама-қаршилиги учун кучсиз деб ўйлашган ва Хитойнинг Варшава келишувларида бўлмагани учун айнан шу ерда бошлашган. Американинг пешонасига орзулар чиппакка чиқиши ёзилган экан.
Вьетнам уруши натижаларига кўра, АҚШнинг қайтариб бўлмас йўқотишлари 211 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, шунингдек, 9000 самолёт ва вертолётлар ҳамда кўкка совурилган 352 млрд долларни ташкил этади. Бевосита Вьетнамда 60 минг нафар аскар ва зобитлар ўлдирилган ёки вафот этган, 1700 нафар америкалик бедарак йўқолган. Қарийб 150 минг нафар Вьетнам ветерани урушдан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Ғарб ва Шарқнинг тўқнашуви

Америка қўшинлари эвакуациясидан сўнг Сайгон армияси яна “тинчликка эришиш операция”сини тиклашга ва шимолий ҳудудларни бомбардимон қилишга уринган. Яшин тезлигидаги “Хо Ши Мин” операциясидан сўнг, 1975 йил апрелида Шимолий Вьетнам қўшинлари Америка қўғирчоқлари армиясини тор-мор келтирган, Жанубий Вьетнамни ўз назоратига олган ва икки республикани ягона Социалистик Республикага бирлаштирган.
Ғалаба ва мустақилликка Вьетнам 3,3 млн дан ортиқ инсон ҳаёти эвазига эришди: жангларда 1,1 млн Шимолий Вьетнам харбий хизматчилари ва партизанлари ҳалок бўлган. 2 млн дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари уруш қурбонига айланган.
АҚШга назорати остида бўлган Жанубий Вьетнам армияси 250 минг нафар жангчисидан айрилган. 1966 йил АҚШга сателлит мамлакатларнинг (CEATO блоки) Гонолулуда бўлиб ўтган конференциясида Жанубий Вьетнамга: Жанубий Корея – 49000 аскар, Таиланд – 13 5000, Австралия – 8000, Филиппин – 2000, Янги Зеландия – 350 нафар жангчи юборган. Албатта, ушбу мамлакатлар америкаликларнинг 1973 йилдаги шармандали мағлубиятига шерик бўлган. Бугунги кунда АҚШнинг Европадаги иттифоқдошлари ва қўғирчоқ Киев режимининг “донор мамлакатлари” бу ҳақида эслайдими?
СССР ва Хитой Шимолий Вьетнам тарафга 1965 йилда ўтди. Москва иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ёрдам кўрсатди - вьетнамлик ўртоқлар беминнат ёрдам сифатида 350 млн суммада маблағ, қуроллар ва ўқ-дорилар, жумладан, 95 та С-75 “Двина” зенит ракета комплекслари, 7500 дан ортиқ зенит ракеталари, 687 та танк, 316 та МиГ самолётларини қабул қилиб олган. Совет мутахассислари вьетнамлик жангчиларга техникани ўзлаштиришга ёрдам берган. Совет ҳарбий ОТМ ларида 10 мингдан ортиқ вьетнамлик ҳарбий хизматчилар таҳсил олган. 1965 йил июлидан 1974 йилгача Вьетнамдаги жангларда СССР Қуролли кучларининг 11 мингдан ортиқ аскар ва сержантлари, офицерлари ва генераллари қатнашган.
Ҳиндихитойдаги муваффақиятсиз авантюрадан сўнг ҳам Вашингтон ўзига сабоқ чиқармади ва ўзига чоҳ қазишда давом этди. АҚШ бир неча маротаба дунёни ўз қоидалари ва манфаатларига кўра қайта тузмоқчи бўлди, уйдирма баҳоналар билан Салвадорда, Ливанда, Гренадада, Ливияда, Панамада, Югославияда, Афғонистонда, Ироқда, Ливияда, Сурияда, Яманда, Камерунда ҳарбий операциялар олиб борди. Албатта, рўйхат тўлиқ эмас, ва унда америкаликлар 2015 йилдан буён Вьетнам сценарийсини давом этаётган Украина ҳам бор.