Зеленский Путин учун эҳтимолий рақиб бўлмай қолган – Песков

Россия президенти матбуот котиби Зеленский Донбасс муаммосини ҳал этмагани, Минск келишувларини бажармаганини эслатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Владимир Зеленский аллақачон Россия президенти Владимир Путиннинг эҳтимолий рақиби бўлмай қолган, чунки у Минск келишувлари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган, бунинг ўрнига урушга тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Жаноб Зеленский қандай ваъдалар билан президент этиб сайланганини биламиз. Уларни ўзимиз эслаш ва Украинада унинг учун овоз берган сайловчиларга эслатиш мутлақо қийин эмас. У Донбасс муаммосини ҳал қилмади, Минск келишувларини бажармади, бундан ташқари, маълум бўлишича, у уларни бажармоқчи бўлмаган, урушга тайёргарлик кўраётган бўлган. Шунинг учун айтиш мумкинки, унинг ўзи аллақачон президент Путин учун эҳтимолий рақиб бўлмай қолган”, - деди Песков.

Aввалроқ Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш ва музокаралар ўтказиш уни “қизиқтирмаслигини” айтганди.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган.