Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи чоғида мактабларда дарслар онлайн олиб борилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи чоғида пойтахтдаги мактабларнинг дарслар вақтига ўзгартиришлар киритилди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи чоғида айрим мактабларда дарслар онлайн олиб борилади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Қайт этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи чоғида пойтахтдаги мактабларнинг дарслар вақтига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, бугун биринчи сменада дарслар анъанавий, иккинчи сменада эса онлайн тарзда ўтказилади.
Эртага, 27 январь куни, барча ўқувчилар онлайн ўқишади.
Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.
Икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.