Савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди

Энди савдо марказлари ва истироҳат боғлари доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкентдаги савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, энди савдо марказлари ва истироҳат боғлари доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин.

"Ҳозирда мамлакатда ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани боис барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аномал совуқ об-ҳаво кунлари аҳоли хонадонларига электр энергияси ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида, шаҳардаги бир қатор корхоналар вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказилган эди.
Барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00 га қадар амалга оширди.