ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан бугун давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Олий даражадаги музокараларда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперациясини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинади”, дейилади хабарда.
Ташриф давомида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кўзда тутилган.