ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокнинг Украинага танклар етказиб бериш тўғрисидаги баёнотлари Россияга қарши олдиндан режалаштирилган урушни тасдиқлайди, деб ҳисоблайди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Дипломат куни кеча Европа кенгаши Парламент ассамблеяси йиғилишида Бербок Европа мамлакатларини Украина ҳимояси учун кўпроқ, хусусан, танклар борасида ҳам саъй-ҳаракат қилишга чақирганини эслатди. Бербокнинг сўзларига кўра, “энг муҳим ва ҳал қилувчи нарса” Европа мамлакатлари буни биргаликда қилишларидан иборат, чунки улар бир-бирларига эмас, балки Россия қарши уруш олиб боришмоқда.
“Агар бунга Меркелнинг (Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель)” улар Украинани мустаҳкамлашгани ва Минс келишувларидан умид қилишмагани ҳақидаги рўйирост гапиришларини қўшса, гап Россияга қарши олдиндан режалаштирилган уруш ҳақида бормоқда. Кейин яна “сиз эшитмабсиз” деманг”, - дея ёзди Захарова ўзнинг Telegram-каналида.
Меркель 2022 йил 7 декабрь куни 2014 йилги Минск шартномалари аслида Украинани қуроллантириш учун вақт ютишга уриниш бўлганини маълум қилган эди. Украина эса бундан кучайиш учун фойдаланган.
2023 йил 25 январь куни Германия ҳукумати Украинага “Leopard 2” танкларини жўнатишини маълум қилди.
Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Берлиннинг Украинага танкларни юбориш ҳақидаги қарорини “ўта хавфли” деб атади. Унинг фикрича, бу “можарони қарама-қаршиликнинг янги даражасига кўтаради”.