Украина жанг майдони: “Абрамслар” ва “Леопардлар” рақобати қандай якун топади

"Leopard II" танкларининг Киевга етказилиши - АҚШ бошчилигида Европадаги ҳарбий вазиятни кескинлаштиришнинг режалаштирилган босқичидир. Душманлар ва иттифоқчиларни заифлаштириш орқали “Америка устунлиги”ни қайта тиклаш бўйича глобал лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади.
Sputnik
Ўзининг таъмагир сиёсий мақсадларига эришиш учун Вашингтон Украинани ҳам, НАТО мамлакатларининг ҳам қурбонлик қилишга тайёр. Барча Европа етакчилари ҳам АҚШ манфаатларини йўлида ўзини ҳалок қилмоқчи эмас. Иккиланаётганларни анча ишонтиришга ва мажбурлашга тўғри келмоқда. Бўлиб ўтаётган воқеалар уфқида ядровий уруш эҳтимоли ҳам кўринаётир.

АҚШ давлат департаменти вакили Нед Прайс 24 январь куни яқин вақтда Берлиннинг Украинага етказадиган танклари ҳақида янги маълумотларни маълум қилишини айтди. Аниқроғи, “Леопардлар” ечимини бунгача Германиянинг мудофаа вазири Борис Писториус ҳам ваъда берган эди. Германиянинг "Rheinmetall" концерни Киев режимига 139 та "Леопард 2" танклари юборилиши эҳтимолини тасдиқлади.

Киев режими донор мамлакатларининг 20 январь куни Рамштайн авиабазасида бўлган муваффақиятсиз учрашувидан сўнг америкаликлар барибир Германияни кўндиришди, НАТО бирдамлигидаги тешиклар бартараф этилди.
Бугун Варшава Киевга Польша қўшинлари паркидан немис "Леопард" танкларини юборишга рухсат сўраб расман мурожаат қилди. Албатта, Берлин учинчи марта ҳам (сўнгги 110 йилда ) Европани ақлсизларча уруш ёқасига олиб боришга тайёр. Ва яқинда Германиянинг "Леопард" танкларига эга бўлган мамлакатлар реэкспорт учун ҳам рухсат олади.

ЕИ Россия билан урушни қўллаб-қувватламоқда: ўтган йилда Киевга 49 млрд евролик ҳарбий (молиявий) ёрдам берди ва яқин вақтда яна 3,6 млрд евро ажратмоқчи. Урушга ҳаттоки Европанинг тинчлик жамғармаси ҳам ҳомийлик қилмоқда.

Ғарблик мутахассисларнинг баҳоларига кўра, Украина ҳарбийлари баҳордаёқ "Леопард"лардан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиши мумкин. Киев маҳаллий қарши ҳужум кўрсатиш учун 300 тадан кам бўлмаган НАТО танкларини, охиригача жон сақлаш эса Европанинг 13 та мамлакатидан 2000 та “Леопард” талаб қилмоқда. "Леопард" танкларининг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида кўпайиши ортидан НАТО экипажларининг тўғридан-тўғри иштирок этиши эҳтимоли ҳам ортиб боради. Ўз томонидан Вашингтон ҳам “Drang nach Osten” лойиҳасини мустаҳкамлаш учун Американинг "М1А2 Abrams" танклари билан Киев режимини таъминлашини истисно этмади.

Харажатлар, хавфлар ва устуворликлар

Ғарблик мутахассисларнинг баҳоларига кўра, 300 та ишлатилган "Леопард" танкларини жанговар шайликка келтириш учун “уч ойдан олти ойгача” вақт керак бўлади. УҚК танкчиларини кўпайтириш ва бўлинмаларни техник жиҳатдан таъминлаш ҳам икки-уч ойлар керак бўлади. "Леопард 2", "М1 Абрамс", "Челленжер" танклари “ғарбча лойиҳалаштириш фалсафаси” доирасида яратилган, шу сабабли бошқаришда, қурол сифатида фойдаланишда ва хизмат кўрсатиш учун жуда мураккаб ҳисобланади. Улар анча йирик ва оғир (75 тоннагача), Россиядаги худди шундай танклардан қуролни қўлда юклаш ва тўрт кишилик экипажи билан фарқ қилади.
"Leopard II" асосий жанговар танки 1979 йилдан буён қуролли кучлар сафида, бир неча маротаба модернизация қилинган. Бортида 120 ммли пушка, замонавий оптика (тепловизор, лазерли узоқни ўлчагич), анъанавий дизель двигатели ва битта тўлдиришда юриш масофаси тахминан 300 км.

55 тонналик немис “йиртқичи”нинг асосий рақиби - оғирлиги тахминан 70 тонна бўлган Америкада ишлаб чиқариладиган "М1 Абрамс" танки деярли бир вақтнинг ўзида яратилган. "Абрамс" газ турбинаси двигатели жуда очкўз (100 км учун 800 литр самолёт ёқилғиси) ва “парвозлараро” хизмат кўрсатишни талаб қилади. Американинг "Military Watch" нашри шундай таъкидлайди: “Абрамс" танклари анча катта уруш учун ғамлаб қўйилган”.

Украина қабул қилиб оладиган алоҳида танк батальонларининг якуний рўйхати сиёсий омиллар ва мамлакатларнинг ўз зирҳли техникаларининг ҳарбий йўқотишларини (обрў-эътиборга путур етиши)ни қанчалик “бошдан ўтказиш”ига боғлиқ бўлади. Бу борада Британия ва Франция "Challenger" ва "Leclerc" “кичик серияли” танклари билан тақдим этилган бўлса, Германия Америкадан кўпроқ таваккал қилмоқда. Украинада ёниб кул бўлган “Леопард”лар "Rheinmetall" концерни маҳсулотларини халқаро бозордан чиқариб юбориши ва Европа армияларида Германияда ишлаб чиқарилган қуролларни Америка ҳарбий-саноат комплекси маҳсулотлари билан алмаштиришни тезлаштириши мумкин.
АҚШ танкларини Европа давлатларига етказиб бериш уларнинг Вашингтонга ҳарбий-сиёсий қарамлигини кучайтиради ва Берлин таъсирини сусайтиради. Бироқ бу муаммолар Москванинг коллектив Ғарб тажовузларига жавоб бериши фонида тез орада йўқолади.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров куни кеча Россия ва Ғарб ўртасидаги уруш энди гибрид эмас, балки деярли “ҳақиқий” эканини айтди. Яъни Британиянинг "Daily Mail" нашрига кўра, Европани “бир радиоактив қабристонга айлантириши мумкин”. Шу куни Россия Федерациясининг БМТдаги вакили Дмитрий Полянский шундай деди: “Украинага нафақат қурол етказиб берилмоқда, балки бу қуролларни сақлаш учун мутахассислар ҳам бор”, “НАТО Украинада ҳақиқатда жанг қилмоқда ва АҚШ Украина қўшинларини “оператив режалаштиришда бевосита иштирок этади”. Европа қўшинлари Россияга бостириб киришга ҳозирлик кўрмоқда.
23 январь куни РФ Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов махсус ҳарбий операциянинг ўзига хос хусусиятини таъкидлади: “Ҳарбий ҳаракатларнинг бундай даражаси ва интенсивлигини ҳозирги Россия ҳали кўрмаган эди. Бизнинг мамлакатимизга ва унинг Қуролли Кучларига бугунга келиб деярли бутун Ғарб қарши турибди”.
Ва барибир, сўнгги етмиш йиллик воқеалар шуни тасдиқлайдики, АҚШ ва НАТО Украинада Вьетнам (Афғонистон, Ироқ, Сурия)даги ҳалокатларини такрорлаши муқаррар.