Венгрия авиакомпанияси Тошкент-Абу-Даби йўналишида парвозларни бошлади

Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. “Wizz Air” Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўйди. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.

"Wizz Air" илк бор Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби йўналишидаги биринчи парвози бугун амалга ошди. Авиакомпаниянинг Airbus A321 neo самолёти соат 10:33 даТошкентга келиб қўнди.

Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб "Wizz Air" Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.
"Wizz Air" — Венгриянинг lowcoster, яъни арзон нархли парвозлар ташкил қилувчи авиакомпания бўлиб, унинг штаб-квартираси Будапештда жойлашган. Бугунги кунда авиакомпания Европанинг 15 та Яқин Шарқнинг 5 та сайёҳлар орасида оммавий бўлган шаҳарларига доимий парвозлар амалга ошириб келмоқда. 2022 йил июль ҳолатига кўра "Wizz Air" авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.