ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия компанияси Ўзбекистонда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа устида иш бошлади. Бу ҳақда "Ўзчармсаноат” уюшмаси хабар берди.
"Ўзчармсаноат” уюшмасида Россиянинг “Караван СК” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатда хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали тайёр чарм ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
“Караван СК” компанияси Ўзбекистонда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа бошлади
© "Ўзчармсаноат” уюшмаси
“Ўзбекистондаги қулай ишбилармонлик муҳити мени бу ерга инвестиция киритишга ундади. Икки йил давомида мамлакатдаги инвестиция иқлимини, бозорларни таҳлил қилиб чиқдик. Маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилдик. Таҳлилларимиз сўнгида эса Ўзбекистонда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қарор қилдик”, - дейди “Караван СК” компанияси раҳбари Владимир Точилин.
Унинг сўзларига кўра, компания чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналаридан ер майдони олишни мақсад қилган.
Янги лойиҳа Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Юқори Чирчиқ туманларида ташкил этилаётган чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналаридан бирида амалга оширилади.
Ҳозирда компанияга ер майдонини ажратиш бўйича амалий ҳаракатлар бошланди