Кўпчилик нонуштада истеъмол қилишга одатланган бутерброд ёки сариёғли, пишлоқли нон саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин.
Гастроэнтеролог Сергей Вяловнинг сўзларига кўра, бундай нонушта ошқозон ости безига оғирлик юклаб, панкреатитга олиб келиши мумкин. Чунки ёғли маҳсулот ёки ёғли овқат ошқозон ости безида сафро оқимини келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, нонуштада мунтазам бутерброд истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими учун хавфли. Ҳайвон ёғлари қонда холестерин ва триглицеридлар миқдорини оширади. Бу атеросклерознинг тез ривожланишига сабаб бўлади.
“Атеросклероз тошмалар юракка қон оқимини тўсиб қўяди. Оқибатда юрак касалликлари-стенокардия ва инфарктга чалиниш мумкин”, - дейди шифокор.
Таъкидланишича, бутербродни умуман истеъмолдан чиқариш шарт эмас. Мувозанатлаштирилган рационда ҳайвон ёғлари, ўсимлик ёғлари ва маҳсулотлари ҳам бирдек бўлиши зарур.