Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин: махсус операция мақсади аввало одамларни ва Россиянинг ўзини ҳимоя қилиш

Путиннинг сўзларига кўра, Россия ўзининг тарихий ерларида таҳдид яратилишига йўл қўя олмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Одамларни ва унинг тарихий ерларида яратишга уринишаётган таҳдиддан Россиянинг ўзини ҳимоя қилиш махсус ҳарбий операциянинг мақсадидир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин талабалар билан суҳбат чоғида маълум қилди.
“Махсус ҳарбий операция мақсади, илгари кўп маротаба айтганимдек, аввало одамларни ҳимоя қилиш ва бизга ёнма-ён тарихий ерларизда яратишга уринишаётган таҳдидлардан Россиянинг ўзини ҳимоя қилиш. Биз бунга йўл қўйолмаймиз”, - деди Россия етакчиси.
2022 йил 24 февралидан буён Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.