ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” компанияси жорий йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қувватларини юклаш учун Туркманистоннинг "Petronas Çаrigali" компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Тошкентда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва "Petronas Çаrigali" компанияси делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу масала муҳокама қилинди. Томонлар Туркманистондан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш дастурини биргаликда тайёрлаш тўғрисида келишувга эришди.
Представители АО "Узбекнефтегаз" и компании "Петронас Чаригали Сдн Бхд" обсудили перспективы сотрудничества в нефтяной отрасли
"Petronas Çаrigali" Каспий денгизининг туркман шельфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиянинг “Газпром” раҳбари Алексей Миллер билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни имзолагани хабар қилинган эди.