Ўзбекистон Ислом санъати биенналесида иштирок этмоқда - фото

Биенналеда Ўзбекистоннинг бой Ислом маданиятини ўзида мужассам этган 17 та ноёб музей ашёлари тақдим этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Биенналеда жамғарма томонидан Ўзбекистоннинг бой Ислом маданиятини халқаро жамоатчиликка кенг ёритиб берувчи қадимий ўлка турмуш тарзи ва газлама матолар - жилосини ўзида мужассам этган 17 та ноёб музей ашёлари тақдим этилмоқда.
Кўргазма VIII асрга оид муборак Катта Лангар Қуръони, X-XII асрларга тааллуқли Самарқанд ва Афросиёб сопол кўза ва косалари, машҳур муҳаддис ал-Бухорийнинг XVII асрга мансуб "ас-Саҳиҳ" китоби нусхаси, бухороча эркаклар тўнлари ва пойабзаллар ҳамда бошқа буюмлардан иборат.
Ислом санъати биенналеси Дирия биеннале жамғармаси томонидан Саудия Арабистони Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган. У 23 апрелга қадар давом этади.
1 / 9
2 / 9
3 / 9
4 / 9
5 / 9
6 / 9
7 / 9
8 / 9
9 / 9