ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятида жойлашган “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
Қизил китобига киритилган Тянь-Шань қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда.
Қўнғир айиқ
© Табиат ресурслари вазирлиги
Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида унинг ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши ҳамда браконьерлар овлаши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғи қошидаги реабилитация марказига топширилмоқда. У ерда айиқ ветеринария кўригидан ўтказилади ва вақтинча сақлаб турилади.
Қўнғир айиқ
© Табиат ресурслари вазирлиги
Баҳор фасли бошида айиқ боласини “Узун” давлат ўрмон хўжалигидаги табиат бағрига қўйиб юбориш режалаштирилмоқда.