Ғарб ривожланаётган давлатларни ўмаришда давом этмоқда – Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Ғарб мустамлакачилик даврида бўлгани каби ривожаланётган мамлакатларни ўмаришда давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв – Sputnik Ғарб ривожланаётган мамлакатларга мисли кўрилмаган босимлар ўтказмоқда ва мустамлакачилик даврида бўлгани каби уларни талон-тарож қилишда давом этмоқда, дейди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

“Биз барча мамлакатлар билан алоқаларимизга асосланадиган баҳоларимиз билан ўртоқлашдик. Улар Африка, Осиё ва Лотин Америкасининг ривожланаётган давлатларига Ғарбнинг мисли кўрилмаган босимини тасдиқлайди. Аслида президент Путин бир неча бор таъкидлаганидек, Ғарб ривожланаётган қитъаларни эксплуатация қилишда қандай мустамлакачилик усулларини қўллаган бўлса, ҳозир ҳам хорижий давлатларни талон-тарож қилиш ва глобал аҳамиятга эга бўлган ресурслардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишда ушбу усуллардан фойдаланмоқда”, - дейди Лавров Ангола президенти Хуан Лоуренсу билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Африка давлатлари бўйлаб турнеси бўлиб ўтмоқда. Хусусан вазир Жанубий Африка Республикаси, Эсватини ва Ангола давлатларига ташрифи бўлиб ўтмоқда.