“Volkswagen Caddy” тез ёрдам машиналари ҳудудларга топширилди

110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари ҳудудларга тақсимланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Республика тез тиббий ёрдам маркази автобазаси 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари билан бойиди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Службы скорой помощи в регионах получили 110 Volkswagen Caddy
Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:
Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
Андижон вилояти — 10 та,
Бухоро вилояти — 10 та,
Жиззах вилояти — 9 та,
Қашқадарё вилояти — 10 та,
Навоий вилояти — 8 та,
Наманган вилояти — 10 та,
Сурхондарё вилояти — 9 та,
Сирдарё вилояти — 8 та,
Тошкент вилояти — 8 та,
Фарғона вилояти — 10 та,
Хоразм вилояти — 8 та.
Таъкидланишича, вазирлик тизимда эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишларини олиб бормоқда.
Службы скорой помощи в регионах получили 110 Volkswagen Caddy
Тез ёрдам хизматида 2938 дона машина бўлиб, шундан 648 таси ёки 22 фоизи норматив ҳужжатларга асосан янгиланишга муҳтож.
Ҳозирги кунда 103 тасарруфида 244 та “Hunday”, 145 та “Volkswagen Caddy”, 90 та “Nissan”, 46 та “Toyota”, 228 та “Ford”, 13 та “Foton”, 37 та “УАЗ”, 5 та “Isuzu NLR”, 29 та “Isuzu D-MAX”, 19 та “ГАЗель” ва 2082 та “Damas” машиналари хизмат кўрсатмоқда.
“Volkswagen Caddy” тез ёрдам машиналари пойтахт тиббиёт муассасаларига етказиб берилади
Ўзбекистон президентининг 2021 йил 27 майдаги ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.