Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюросини тарк этмоқда

Усмонов уни “нафақага чиққани ва фаол меҳнат фаолиятини якунлаганлиги муносабати билан” Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюроси аъзолигидан озод этишини сўраб ариза ёзган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи бошқаруви бюроси аъзолигидан озод қилишни сўраб ариза ёзди. Бу ҳақда РИА Новости иттифоқдаги манбасига таянган ҳолда хабар берди.

“Бизда Усмоновнинг тегишли баёноти бор”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Унда, хусусан, тадбиркор “нафақага чиққани ва фаол меҳнат фаолиятини якунлаганлиги муносабати билан "бюро аъзолигидан озод қилишни сўрагани кўрсатилган”, дея қўшимча қилди у.