Бу қизиқ

Шифокор ортиқча вазн ташлашда энг кўп йўл қўйиладиган хатоларни айтди

Қайси омиллар ортиқча вазн ташлашда халал беради - батафсил материалимизда
Sputnik
Уйқу ва овқатланиш режимининг бузилиши ортиқча вазн ташламоқчи бўлган инсонлар энг кўп йўл қўйиладиган хатолардир. Бу ҳақида эндокринолог, нутрициолог, гастроэнтеролог Диляра Лебедева ўз Телеграм каналида маълум қилди.

Шифокор озмоқчи бўлганлар тез-тез йўл қўядиган хатоларни санаб ўтди. Унинг айтишича, мунтазам спорт залда шуғулланиб, керакли натижага эришмаслик эҳтимоли ҳам бор. Чунки, ортиқча вазнга сабаб уйқу режимининг бузилиши, доимий стресс, шунингдек, гипортериоз (эндокрин тизими касаллиги бўлиб, қалқонсимон без гормонларининг етишмаслиги) ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассиснинг ўз тажрибасига таяниб айтишича, одатда интервал оч қолиш тартибига риоя қиладиган, ҳафтада тўрт-беш марта машғулотлар бажарадиган ва ҳар куни 10 мингта қадам юрадиган одамлар ортиқча вазндан тезроқ ва самаралироқ халос бўлади.
“Ортиқча вазндан халос бўлишга халал берадиган яна бир омиллардан бири – стресс. Сурункали кўтариладиган кортизол липолизга тўсқинлик қилади”, - дейди шифокор.
Қолаверса, Д витамини етишмаслиги, овқатланиш тартибининг бузилиши, ошқозон-ичак тизими бузилиши, камқонлик, сурункали юқумли касалликлар ва тизимли яллиғланиш каби нохуш ҳолатлар ҳам ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қилиши мумкин.