ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Украинадаги махсус операция чоғида Россия қўшинларига деярли бутун Ғарб қарши турибди, мамлакатнинг ҳозирги тарихида жангларнинг бундай даражаси ҳали бўлмаганди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди.
“Ҳарбий хатти-ҳаракатларнинг бундай даражаси ва жадаллигини замонавий Россия ҳали билмаганди. Мамлакатимиз ва Қуролли кучларимизга бугун деярли бутун коллектив Ғарб қарши турибди”, - деди Герасимов "АиФ" нашрига интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Бош штаб президент томонидан қўйилган махсус операция мақсадларига эришиш учун зарурий чораларни кўрмоқда. Ҳарбийлар мавжуд ҳарбий таҳдидларни инобатга олиб, Россия хавфсизлигини таъминлашмоқда.
2022 йил 24 февралидан буён Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.