ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россия БМТда Украина масаласини кўриб чиқишда Эсватини қироллигининг масъулиятли ва мувозанатли позициясини қадрлайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Шубҳасиз, биз Эсватинининг БМТда Украина мавзуси ва унга алоқадор масалаларни кўриб чиқишда масъулиятли ва мувозанатли позициясини юқори баҳолаймиз. Биз африкалик дўстларимизнинг ҳар қандай можароларни, жумладан, Украинадаги мавжуд вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишдан манфаатдорлигини жуда яхши тушунамиз”, - деди Лавров Эсватини қироллиги ташқи ишлар вазири Тхули Дладла билан музокарадан сўнг.
Эсватини қироллиги Aфрика қитъасидаги энг кичик давлатлардан бири бўлиб, 2018 йилгача мамлакат Свазиленд қироллиги деб аталган. Жанубда, ғарбда ва шимолда Жанубий Aфрика, шарқда Мозамбик билан чегарадош.
2022 йил 24 февралидан буён Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.