Ўзбекистонлик стол теннисчи Франциядаги халқаро мусобақада шоҳсупага кўтарилди

Франциядаги стол тенниси бўйича “ITTF World Hopes Week & Challenge 2023” халқаро мусобақасида Аружан Камалова бронза медалига сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Францияда стол тенниси бўйича “ITTF World Hopes Week & Challenge 2023” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Аружан Камалова бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган Камалова чорак финалда мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса эронлик спортчидан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Ушбу натижаси билан у мусобақанинг март ойида Сингапурда ўтадиган навбатдаги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Стол тенниси: ўзбекистонлик спортчилар ЖАРда ўтадиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди