Наманганда хизмат олиб бораётган ЙПХ машинасида чақалоқ дунёга келди

Ҳозир дунёга келган қизалоқнинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Наманган вилоятида хизмат олиб бораётган йўл-патрул хизмати (ЙПХ) машинасида чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида хизмат олиб бораётган Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХ 5-сафарбарлик гуруҳи ходимлари олдига йўл четида тўхтаб турган "Cobalt" автомашинаси ичидан аёл киши тушиб, келинини туғруқхонага олиб боришда ёрдам сўраган.
Аёлнинг аҳволи хизмат машинасида ёмонлашган. Шунда ходимлар тез ёрдамни кутмай туғруқхона томон ҳаракатни давом эттирган.
Лекин чақалоқ манзилга етиб улгурмай ЙПХ автомобилида дунёга келган. Шифокорлар зудлик билан кўрсатган тиббий ёрдам натижасида она ва қизчанинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмаган.