Мирзиёев Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди

Мередов, Чавушўғли ва Байрамов ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирлари доирасида Тошкентга келишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 январь куни Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мередов, Чавушўғли ва Байрамов ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.
Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Кабинета Министров, министра иностранных дел Туркменистана Рашида Мередова, пребывающего в городе Ташкенте в рамках мероприятий Совета министров иностранных дел ОЭС.
Мередев билан учрашувда 2022 йилнинг 14-15 июль кунларидаги Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва 21-22 октябрь кунларидаги Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиёт, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашувда эса Ўзбекистон-Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Турецкой Республики Мевлюта Чавушоглу, прибывшего в нашу страну для участия в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Организации экономического сотрудничества.
Учрашув аввалида Чавушўғли Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мирзиёев олий даражадаги мунтазам ва сермаҳсул мулоқотлар кўп қиррали ҳамкорликнинг жадал ривожланишига хизмат қилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўп томонлама тузилмалар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Байрамов билан учрашувда Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро савдонинг ошиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш борасидаги кооперация лойиҳаларининг бориши мамнуният билан қайд этилди.
Бундан ташқари, нефть-газ ва кимё саноати бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Азербайджана Джейхуна Байрамова