"Кремль сеҳргари": Путин ҳақидаги роман Ғарбни хавотирга солди

Путин ҳақида Францияда чоп этилган ва тез оммалашиб бораётган ижобий мазмунли роман Америка ОАВини ташвишга солди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Италиялик муаллиф Жулиано да Эмполининг "Кремль сеҳргари" романи ўтган йилда Францияда 430 мингдан ортиқ нусхада сотилди ва энг яхши китоблар бешлигида иккинчи ўринни эгаллади.
Романнинг бундай оммавийлашуви дарҳол АҚШ ОАВини хавотирга солди. "New York Times"нинг Париждаги шарҳловчиси Констан Меё ёзишига кўра, бу китобни ўқиганидан сўнг францияликларнинг Путинга ва Украина можаросига муносабати ўзгариши мумкин.

"Le Mage Du Kremlin" романи муаллифи Жулиано да Эмполи айтишига кўра, бу унинг биринчи китоби ва у фантастика жанрида, лекин у имкон қадар ҳақиқатга яқин бўлишга ҳаракат қилган.

Романда содир бўлаётган барча воқеалар Россия президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси номидан айтиб берилади. Унда Путин ҳукумат бошига келган кунидан бошлаб ҳозирги кунга қадар олиб бораётган ташқи ва ички сиёсатининг мазмуни, ўтган давр мобайнида бўлиб ўтган айрим воқеалар талқини келтирилган.
Хусусан, муаллиф, 2000 йилда ҳукумат бошига келган Путин ўз олдига қандай мақсадлар қўйганини: Россияни ички душманлар ва коррупция дан тозалаш ҳамда уни янчиб ташлашни мақсад қилган АҚШ ва Ғарб билан қарам-қаршиликка қарши курашиш учун қайта оёққа туриши каби сиёсий мақсадларининг сабаб ва асослари тушунтириб берилган.
"Кремль сеҳргари" романи муқоваси
2022 йилнинг баҳорида чоп этилган роман Россия махсус операция бошланганидан кейин жуда оммавийлашди. Айниқса сиёсат билан шуғулланаётган ва Россияни яхшироқ тушунишни истаган французлар орасида. Ҳайратланарлиси, Францияда романлар ҳали ҳам жамоат фикрини ўзгартиришга қодир экан.

Франциянинг собиқ ташқи ишлар вазири Ҳуберт Вердин роман “ақл бовар қилмайдиган даражада ишонарли” бўлгани ва уни ҳамма ўқиши кераклигини айтди. У, шунингдек, агар Макрон ушбу китобни ўқиганида, Россияга нисбатан бундай агрессив позицияни эгалламаган бўларди, деб таъкидлади.

Роман Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин нашр этилган ва машҳур “Путинни тушуниш бўйича қўлланма”га айланган. Кузатувчи таъкидлаганидек, китоб нашр этилгандан сўнг да Эмполи телевидениега Украина можароси бўйича эксперт сифатида таклиф қилина бошлади.
Франция бош вазири Элизабет Борн романни юқори баҳолаб, у “ҳозирги халқаро вазият ва Украинадаги можаронинг акс-садосидек акс эттирилганини” айтди.