Германия ўз йўлини танлади - энди унга раҳмимиз келмайди

Германия ўз танкларини Украинага етказиб беришдан бош торди. Аниқроғи, немислар буни улардан тинмай талаб қилаётган Вашингтонга "Leopard"ларни "Abrahms" танклари билан бир вақтда етказиб бериш шартини қўйди. АҚШ бунга ҳеч қачон рози бўлмаслигини немислар яхши билади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Украинага немис танкларини етказиб бериш билан боғлиқ "триллер" ривожланишда давом этмоқда.
Маълумки, Германия канцлери кутилмаганда ўзининг қатъий характерини кўрсатди ва Киевга немис танкларини юборишдан бош тортди. Жума куни Рамштайн авиабазасида бўлиб ўтган НАТО саммити асосан ушбу мавзуга бағишланган эди. Ундан сўнг Ғарб оммавий ахборот воситалари Олаф Шольцни ҳар томонлама кўндира бошладилар.
Ундан кейинги воқеалар янада қизиқарли тус олди.

Якшанба куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мободо бирор давлат Германияда ишлаб чиқарилган танкларни Украинага етказиб бериш учун сўров юборса, Берлин бунга ижобий жавоб беришга тайёрлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, Бербок "яшиллар" партияси вакили ва бу партия Германиядаги энг ўжар атлантикачи ва АҚШнинг энг содиқ вассаллари ҳисобланади.

Берлиннинг танклар билан боғлиқ келишмовчиликни юмшатишга уриниши - полякларнинг шафқатсиз ва ҳақоратли жавобига сабаб бўлди - ва очиғини айтганда, бу мутлақо табиий ва адолатли кўринади.
Икки стулда ўтириш вақти ниҳоят тугади ва сиқиб чиқарилган тиш пастасини қайтиб тюбикка солишнинг иложи йўқ бўлгани каби, Германия ҳозир очиқчасига ачинарли ҳолатга тушди. Буни бутун дунё учун жуда ибратли сабоқ дейиш мумкин - ўнлаб йиллар давомида ўсиб ўз салоҳиятини ошириб келган давлат бир йил ичида катта йўқотишларга дуч келди.

Бунинг янада ҳайратланарли томони шундаки, немис элитаси (ҳар ҳолда уларнинг мамлакат миллий манфаатларини ўйлайдиган қисми) шу вақтгача стратегик идрок ва пухта ўйланган сиёсат юритиб, Германияни Европанинг иқтисодий ва геосиёсий етакчисига айлантирди. Қолаверса, штатлар билан моҳирона музокаралар олиб бориб, Вашингтонга Эски Дунёни ҳимоя қилиш учун ҳарбий харажатлар юкини юклашди.

Шу ўринда савол туғилади: қандай қилиб бундай улкан геосиёсий капитални бунчалик тез ва исроф қилиш мумкин?
Шубҳасиз, жавобнинг бир қисмини Германиянинг қандайдир маънода "босиб олинган" мақомида топиш мумкин. Вашингтон немис ҳукмрон элитасининг бир қисмини тарбиялаш ва назорат остида ушлаб туришга муваффақ бўлди, ва энди улар Оқ уй ҳукмини Германиядаги дирижёрлари сифатида ҳаракат қилишмоқада. Бу баъзи сиёсий партиялар, асосий оммавий ахборот воситалари ва бизнес элиталарининг бир қисмидир. Америкаликлар, афтидан, немис миллий руҳини сезиларли даражада бостиришга муваффақ бўлганга ўхшайди. Берлин ҳар бир босган қадамини хориждаги хўжайинига қараб-қараб жуда эҳтиёткор қўймоқда.

Россияга муносабати очиқ кўринди

Бироқ Германия учун энг ҳалокатлиси бу эмас, балки унинг элитасининг яққол кўриниб қолган чуқур русофобияси. Биз бўлсак уларни дўст бўлмаса ҳам Россия билан ҳамкорлик қилиш фойдасини тушунадиган деб ҳисоблар эдик. Афтидан, улар бизнинг Иккинчи жаҳон урушида эришган ғалабамизни ҳам, Берлинни қўлга киритишимизни ҳам тенг ҳуқуқли ҳамкор бўлишга интилишимизни ҳам кечирмаганга ўхшайди.

Охир оқибат, ГФР бугун келиб қолган геосиёсий ва иқтисодий боши берк кўчага кириш бундан бир йил олдин бошланган эди. Ўшанда унинг барча элитаси, ҳам проатлантик ҳам миллатчи партиялари жон-жаҳди билан Россияга қарши санкциялар киритишни бошлаган эди. Ҳатто Россия хом ашёсида ишлаётган саноат корхоналари ҳам ўз хоҳиши билан ўзлари ўтирган шохни арралаб ташлашди. Герхард Шрёдер каби айрим сиёсатчилар бундан мустасно.

Ҳозир биз Берлиннинг 2014 йилдан бери амал қилиб келаётган мувозанатли ва оқилона сиёсати қайтганига гувоҳ бўлмоқдамиз: атлантикачиларни бироз попугини пасайтириб қўйишди, ҳокимият ташқи сиёсатда ўз қоидалари бўйича ўйнашга ва биринчи навбатда мамлакат манфаатларини кўзлаб ишламоқда.
Муаммо шундаки, энди жуда кеч.
Баъзан сиз немислар ҳали америкаликлардан устун келиб, полякларни ўз ўрнига ўтқазиб қўйишини ва бутун Европани ўз таъсирни остига олиши ва умуман тўлиқ суверенитетни тиклаши ҳақидаги фикрларни эшитиш мумкин. Уларнинг таъкидлашича, ўтган йил кўзга кўринмас тебраниш бўлди, бундан Берлин деярли ўзига келди - ва энди ҳамма нарса аввалгидек бўлади.

Аммо Германия ўзининг ривожланишига ҳам, амбицияларига ҳам туртки бўлган энг муҳим манбадан — Россия билан ҳамкорликдан маҳрум бўлди. Қайсидир маънода, "Шимолий оқимларни" портлатиш каби унга "ёрдам берилди", лекин аксарият ишни у ўзи қилди ва ҳар доимгидек "немисча" сифат билан.

Энди бўлса тамом. Улар ўз буюк кучи ва миллий манфаатларингизни хоҳлаганингизча ҳимоя қилиш истагингизни намойиш этиши мумкин, лекин жаҳон тарихининг ушбу муҳим даврида Германия геосиёсий жиҳатдан ҳамма оёқларини артадиган пол латтага айланиб қолди. Бугунги Германия иқтисодий жиҳатдан Америка манфаатлари йўлида қурбонликка маҳкум. Ҳар ҳолда Вашингтон вассаллари орасида у "энг семиз буқа" эди. Берлинда бундай сценарийга қарши туриш учун ресурслар, Россия ресурслари йўқ.
Шундай қилиб, "Leopard" танклари атрофидаги шовқин-сурон фақат немисларнинг қанчалик тез синдирилишига боғлиқ.