Бухорода доривор қўзиқоринлар етиштирувчи янги корхона ишга тушди

Корхона доривор қўзиқоринлар етиштириш ҳамда улардан биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Бухоро вилоятида саратон касалига даво сифатида фойдаланиладиган қўзиқоринни етиштириш бўйича инновацион лойиҳа ишга тушди. Sputnik мухбири мақоласида батафсил
Бухронинг Ромитан туманида “Gold pharm mushrooms” МЧЖ корхонаси томонидан қиймати 930 млн.сўмлик янги корхона ишга тушди. Корхона Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тўлиқ молиялаштирилган.
Производство БАД из лекарственных грибов в Бухаре
Корхона МДҲ мамлакатлари орасида энг биринчиси ва ҳозирча ягона бўлиб, ушбу лойиҳани қуришда асосан Япония тажрибаси ўрганилган.
“Ушбу корхонада қўзиқориннинг рейши, траметес (рангли), шампиньон, вешенка ҳамда герициум турлари етиштирилмоқда. Ҳозирда 30 та ишчи ўрни таъминланган бўлиб, йилига 5 минг тоннага яқин маҳсулот етиштириш режалаштирилган. Корхона тўлиқ замонавий технологиялар билан таъминланган”, - дейди Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Азамат Наимов.
“Маҳсулотни катта қисмини Россияга экспорт қилиш режамизда турибди. Чунки Россиядан япон методига асосан биз ишлаб чиқараётган саратонга қарши истеъмол учун, иммунитетни кучайтирувчи, химиятерапия олинаётган пайтда инсон организми учун доривор бўлган қўзиқоринларга катта талаб бор. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан ҳам экспорт алоқаларини йўлга қўямиз”, деди мутахассис.
Производство БАД из лекарственных грибов в Бухаре
Маълумот учун, Рейши қўзиқорини экстракти Т-лимфотситлар ва НК-ҳужайралари (табиий қотил ҳужайралар) кўпайишини рағбатлантиради ва фаолиятини яхшилайди. Кучли иммуностимулятор бўлиб, қандли диабет, қон босими касалликларида қўшимча даво сифатида тавсия қилинади.
Келгусида корхонада кооперация усулида уй шароитида қўзиқориннинг бошқа навлари кўпайтирилади, табобат йўналишида лабораторияларда фойдаланиш учун, хориждан келтириладиган доривор воситаларни маҳаллий шароитда қўллашда ҳам янги технологиялар асосида ишлаб чиқилади.
“Лойиҳамизнинг асосий бўғинларидан бири уй шароитида етиштириш технологиясини йўлга қўйиш. Чунки қишлоқ ҳудудларида аҳоли хонадонларида ишлатилмайдиган бўш ерлар бўлади, ана шулардан оқилона фойдаланамиз, шу билан бирга, ишсизларни зарур иш билан таъминлаймиз”, деди Наимов.
Корхонада истеъмол қилинадиган қўзиқоринларни қайта ишловчи, хориж стандартлари асосида қадоқловчи, биологик актив қўшимчалар ишлаш тармоғини ривожлантирувчи – қўзиқорин лабораториялари ташкил этилади.
Босқичма-босқич фармацевтика йўналишида ҳам доривор қўзиқоринларни етиштириш технологияси ишга тушади.
Производство БАД из лекарственных грибов в Бухаре