Артёмовск қуршови ва Запорожьеда Украина мудофаасининг парчаланиши

НАТО мамлакатлари Украина можаросига қанчалик агрессив аралашса, Россия махсус операцияси майдонлари шунча кенгаяди - адоватли қўшничилик учун муқаррар компенсация ва Россия Федерациясининг зарур хавфсизлик зонасини таъминлаш учун.
Sputnik
Россия қўшинлари махсус операция зонасида бутун 800 километрлик тўқнашувлар линиясида олға юришда давом этмоқда. Энг қайноқ нуқталар – Артёмовск шаҳри ва Запорожье йўналиши. У ерда душман мудофааси ва қўшинлари муваффақиятли йўқ қилинмоқда.
Украинада оммавий сафарбарликнинг олтинчи тўлқини ва Ғарб қуролларининг янги таъминотлари УҚК ва НАТО га жанговар ҳаракатлар хусусиятини ўзгартиришга ёрдам бера олмайди. Бу Россия Қуролли кучларининг ўт очиш, тактик ва стратегик жиҳатдан устунлиги билан ҳал этилади.
Россия қўшини бўлинмалари ва “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг хужумкор отрядлари Артёмовскда кўп минг кишилик украин гранизонини қуршовга олишни якунламоқда - шарқдаги “каналар” шимол ва жанубдан қисқармоқда, шаҳардан Славянск ва Константиновка йўналишидаги иккита асосий йўл Россия артиллериясининг доимий назорати остида. Украина қўшинларининг захиралари ва ўқ-дориларини “Бахмут гўштқиймалагич”га ўтказиш тобора қийинлашмоқда. Фақат “снаряд очлиги” кучаймоқда. “Ҳимоячилар” одатдагидек (қўрқоқларча) турар-жой биноларида (тинч аҳоли ортига) ўзини ва жанговар техникани яширишмоқда. Ва бу фактни Британиянинг "Sky News" телеканали ҳам тасдиқлади.
“Каламушлар кемадан қочишмоқда”: УҚК қўмондонлиги ва ғарбий ҳарбий маслаҳатчилар “фортеция”ни ҳавода қолдиришга уринишмоқда (Мариуполь варианти), бироқ иккита Ми-8 украин вертолёти бугун учиб бора олишмади: бири Артёмовск чеккасида кўчма зенит ракета комплекси томонидан уриб туширилган. Иккинчи борт эса, ортга ғарбга қайтиб кетган.
Аввалроқ Клешеевкада (Артёмовскдан 3 км жанубга) “Вагнер” ҲХК ҳужумкор отряди босими остида УҚКнинг алоҳида механизациялашган бригадаси олдинги линиядан қочди, мудофаа қилаётган бригада шахсий таркибнинг 70%, яъни икки мингдан ортиқ жангчисини йўқотди.
Донецк йўналишида Россия қўшинлари, оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерия қўлловида Славянскдан 16 км шимоли-жанубда жойлашган Краснополье аҳоли пунктини озод этди.
Бир вақтнинг ўзида Россия Қуролли кучлари Украина қўшинларининг Запорожье йўналишидаги биринчи мудофаа линиясини ёриб ўтди. Бир суткада 7 км ичкари кириб борди. Ва Гуляйполе ва Орехов шаҳарларида ҳужумларни давом эттиришмоқда. Бугунги кунда Запорожье вилоятининг 75% Россия назорати остида. Эслатиб ўтмиз, Запорожье вилояти 2022 йил сентябрь референдумлари натижасига кўра РФ таркибига кирган.

Шимолий шамол

Соледар ва унга қўшни аҳоли пунктларини озод қилгандан сўнг, Россия қўшинлари бир қанча йўналишлар бўйлаб Северск шаҳрига жанглар билан олға ҳаракатланмоқда. Душман қўшни вақти-вақти билан Кременной туманида фаол қаршилик кўрсатмоқда, бироқ УҚК ҳарбий тўқнашув линияларининг бирорта участкаларида етакчиликни сақлаб қола олмайди. Украина қўшинларининг қарши ҳужумлари кескин бостирилмоқда. УҚК бош штаби раҳбариятга Россия кучлари томони “ҳар қандай қуроллар”дан фойдаланаётганини маълум қилмоқда.
Ҳарбий разведка бош бошқармаси (ГУР) Россия қўшинларининг февраль ойида Харьков вилоятидаги Купянск йўналишига ҳужумини башорат қилмоқда. Шу фонда УҚК йирик қарши ҳужумга тайёрлаш ҳақиқатдан йироқдек кўринади, аммо Ғарб Украина тарихи якуни учун айнан шу вариантни илгари сурмоқда.
НАТО бўйича иттифоқдошлар Американинг УҚК немис “Леопард” танкларини Киевга етказиб беришда Германияга босим ўтказишмоқда. Берлин иккиланган ва манёвр қилмоқда. АҚШ конгрессида Оқ уй маъмуриятини Қримга зарбалар бериш учун Киев режимига Американинг М1 Abrahms ва ATACMS баллистик ракеталарини етказиб беришга чақирмоқда.
Президент Владимир Зеленский ва бош қўмондон Валерий Залужний 100 та НАТО танкларини кутишмоқда. Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг айтишича, ҳарбий ҳаракатларнинг келаётган яқин икки-уч ҳафтаси Украина учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин ва “кўп жиҳатдан бизнинг келажагамизни белгилаб беради”. Украина Мудофаа вазирлигининг расмий вакили 22 январь куни итоаткорона тасдиқлади: “Баҳор ва ёзнинг бошланиши урушда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Агар Россиянинг бу вақтларга белгиланган режалари иш бермаса, бу Россия ва Путиннинг муваффақиятсизлиги ҳисобланади”.
Айни пайтда украинада армия сафига чақирилганлар Беларусь чегарасидан бир неча километр узоқликдаги полигонларда қаттиқ машқ қилишмоқда ва CNN таъкидлашича: “Баъзи экипажларидан икки баравар эскирган Т-72 танклари туманга, қуруқликдаги қўшинларга ўқ узмоқда, ташландиқ биноларга бостириб кириш учун машқ қилмоқда ... Генерал-лейтенант Сергей Наев оғир пулемётлар ва зенит қуроллари билан қуролланган ўнлаб пикапларни қабул қилмоқда”.
Франциянинг "Agoravox" нашри маълумотларига кўра, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида етакчилик анчадан буён Россияга тегишли, Украина эса “баҳорда бой берилган ҳудудларнинг йигирмадан бир қисмини қайтаришдан ташқари ҳеч қандай стратегик дивидендлар олмаган”. Ва Ғарбнинг барча сармоялари ҳавога совурилди.
АҚШ армияси подполковниги, катта илмий ходим, тўртта уруш ветерани Дэниел Дэвис шундай дейди: “Танклар, жанговар пиёда машиналари, гаубицалар, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, қирувчи самолётлар бошқалар - агар ўқитилган ва тажрибали мутахассислар томонидан бошқарилса, максимал самарадорликни таъминлайди”. Украина ҳақиқати - “Call of Duty” видеоўйини эмас”. Бугунги кунда НАТО мамлакатларида танк ва танк жанглари учун тайёрланган мутахассислар жуда кам ва УҚК экипажларини Россия билан урушга ўргатадиган ҳеч ким йўқ. Бундан ташқари, НАТО зирҳли техникаларини “етарли ёқилғи ва ўқ-дорилар билан таъминлаш, мунтазам техник хизмат кўрсатиш ва тактика даражасида профессионал тарзда фойдаланиш зарур- взводдан то батальонгача”. Таъкидлаш жоиз, УҚК Германиянинг “дунёдаги энг зўр” САУ PzH 2000 танкларининг камчиликлари билан яхши таниш.
Бошқа томондан Россия қўшинлари махсус операция бошланган 11 ой давомида УҚКнинг 7600 дан ортиқ танклар ва бошқа зирҳли машиналарини, жумладан, 2000 дан ортиқ танк (ойига ўртача 700 та танк)ларини йўқ қилган. Ҳозирги кунда Россия ўз қўшинларини замонавий Т-90М “Прорив” танклари билан таъминлаб келмоқда. Эҳтимол, немис, британ ва американ алоҳида танк батальонлари Польшанинг Т-72 модификацияларидан анча яхши ҳимояланган ва барибир уларнинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театридаги муваффақиятсизликларини башорат қилиш мумкин – махсус ҳарбий операция зонасида НАТОнинг ҳар қандай техникасининг кули кўкка совурилади.
Киев режимига янги қуролларни етказиб бериш бу манзарада ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бироқ Ғарбнинг ҳатти-ҳаракатлари сабаб Россия махсус операциясининг Украина ташқарисида ҳам содир бўлиши эҳтимоли юқори. НАТО мамлакатлари қанчалик агрессив аралашса, Россия махсус операцияси майдонлари шунча кенгаяди- адоватли қўшничилик учун муқаррар компенсация ва Россия Федерациясининг зарур хавфсизлик зонасини таъминлаш учун.