Таниқли ўзбек олими Толиб Келдиев вафот этди

Таниқли филолог Толиб Келдиев 1953 йилда Aндижонда туғилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Таниқли тилшунос, рус тили бўйича кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи Толиб Келдиев вафот этди. Бу ҳақда Тошкентдаги Рус уйи матбуот хизмати хабар берди.

“Унинг бутун ҳаёти танлаган ишига чексиз садоқат ва илм-фанга хизмат қилишдан иборат. Бу истеъдодли шахснинг ёрқин хотираси қалбларимизда, номи эса рус тилшунослиги тарихида абадий қолади”, - дейилади хабарда.

Таниқли филолог, профессор, Россия Педагогика ва ижтимоий фанлар академияси мухбир аъзоси Толиб Келдиев 1953 йилда Aндижонда туғилган.
У Aндижон педагогика институтини тамомлаган, мактабда, сўнгра Тошкент халқ хўжалиги институтида ишлаган. 200 га яқин илмий-методик ишларнинг муаллифи.