Пентагон куф-суфи ва "Leopard"лар билан рақс

Пентагон Германиянинг Рамштайн авиабазасида немисларни Украинага "Leopard 2" танкларини юборишга мажбурлаш учун ҳамма ишни қилди, лекин уддалай олмади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари "Киев" режимига танклар етказиб бериш - бу қандайдир мавҳум "қизил чизиқ"ни кесиб ўтиш эмас, балким Россия томон йўналтирилган жиддий геосиёсий чақириқ эканини яхши тушунишади. Бунинг эҳтимолий оқибатлари Европа ва алоҳида давлатлар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши тушунишади. Шу сабабли ҳам Берлин ухлаётган шернинг (муқаррар ўлимнинг) мўйловидан тортишни истамаяпти. Вашингтон бўлса буни талаб қилмоқда, чунки уларнинг дунёда "яккаҳокимлик" учун курашида Европа - шунчаки истеъмол маҳсулоти.
Альянснинг "Leopard"лар билан рақслари бир ҳафтадан буён давом этмоқда. Оқ уй ва Пентагон европалик йўлдошларини турли услублар билан дарҳол Киевга танклар жўнатишга кўндирмоқда (мажбурламоқда). Шу билан бирга АҚШ ўзининг "Абрамс" танкларини Украинага юборишга мутлақо қарши.
Хулоса шуки, АҚШ Россия билан тўғридан-тўғри можарога киришишни истамайди. "Leopard" ёки "Abrams" танкларини етказиб бериш бу Россия билан бевосита можарога киришиш ҳисобланади. Шундай экан, бу ҳалокатли ишга Европани кўндирган маъқул ва хавфсизроқ. Сўнгги кунларда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Германиядаги "Рамштайн" авиабазасида айнан шу иш билан шуғулланмоқда.
У ерда 40дан ортиқ донор мамлакатлар Киев режимига ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги "тўплами" ни муҳокама қилдилар. Вашингтоннинг асосий мақсади - "босим ўтказиш", Германиянинг 13 та мамлакатлардаги 2000 та "Leopard" танкларининг камида бир қисмини Киевга етказиб бериш. Лекин бугунги кунга қадар - бу мақсад амалга ошмади. Германия танкларига эга бўлган давлатлардан бирортаси ҳозирча Германияга танкларни реэкспорт қилиш учун сўров юбормади.
Олдинроқ Британия, Франция ва Польша ҳам танкларни етказиб беришни тезлаштиришга ҳаракат қилишган эди. Улар ҳам ўз ихтиёрида бўлган AMX-10RC бронемашиналари, "Leopard 2" ва "Challenger 2" танкларини етказиб беришни ваъда беришган, лекин ҳозирча бу режа амалга ошгани йўқ.

Германия сўнгги 110 йил ичида учинчи маротаба Жаҳон урушини бошлашни истамайди шекилли, шу сабабли Вашингтонга нореал лекин ҳақли талаб қўймоқда - "Леопардлар" ва "Абрамс"ларни бир вақтда етказиб бериш.

Аввалроқ Киевга камида 100 та НАТО танклари еткзаиб бериш муҳокама қилинган эди, аммо Киев жанг майдонидаги вазиятни ўзгартириш учун 300 та танк талаб қилди. Пентагон 19 январь куни Киев режими учун АҚШнинг ўттизинчи ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Умумий миқдори $2,5 млрд бўлган ёрдам таркибига: 59 та "Bradley" БМП, 90 та "Stryker" БТР ва 350 та кўп мақсадли HMMWV автомобиллари етказиб бериш киради. Бу унчалик кўп эмас, лекин Пентагон 20 январь куни Рамштайн базасида ундан ортиғига эриша олмади.

УҚК ҳарбий техникаси ёниш тезлиги

Ҳафтанинг дастлабки натижалари: Дания Украинага Франциянинг 19 та "Caesar" тўплари, Германия - 40 та "Мардер" БТРлари, Канада яна 200 та анча эскирган "Senator" БТРлари, Эстония - FH-70 ва Д-30 гаубицалари, Латвия "Стингер" қўл ракеталари, иккита Ми-17 вертолётлари, пулемётлар ва учувчисиз аппаратлари, Литва - L-70 зенит тўплари ва иккита Ми-8 вертолётлари, Польша - KRAB гаубицалари ва С-60 зенит тўплари етказиб беради. Булар ораси ҳеч қандай янгилик йўқ. Вашингтон кутган "улкан силжиш" амалга ошмади. Демак Россиянинг стратегик, тактик ва ўт очиш бўйича устунлиги ҳукм сураётган реалликка қайтиш вақти келди.

Махсус операциянинг дастлабки 11 ойида Россия қўшинлари Украинанинг 7580 та зирҳли техникасини, жумладан, 2000 дан ортиқ танкларини йўқ қилишди. Бу ойига ўртача 700 та дегани. Бу НАТО мамлакатлари учун ҳеч қандай яхши нарса ваъда қилмайди. "Leopard 2" Россиянинг кўчма реактив мосламалари "Фагот" ва "Корнет" олдида ҳам ҳимоясиз. 2016 йил декабрь ойида Сурияда Туркия армияси 30 та "Leopard"дан 10 тасини жуда қисқа вақт ичида йўқотган эди.

Афғонистонда эса Канада армияси 18 та "Леопард"идан маҳрум бўлган эди. Замонавий НАТО танклари қандай ғаройиб хусусиятли қуроллар эмас. Уларнинг жанговар хусусиятлари Россиянинг Т-80 ва Т-90 танкларидан кўра сустроқ. Вашингтоннинг Украинага нима қилиб бўлса ҳам 200-300 та танк етказиш истаги - кўпроқ ноумидлик ва мўъжизага ишонишга ўхшайди.
Пентагон Украинага оғир қуроллар етказиб бериш ёрдамида ҳарбий ҳаракатлар майдонида устунликка эришиш, "Киев режими учун Запорожье вилоятида олдинга силжиш, Қрим чегараларига яқинлашиш ва ярим оролга зарба бериш имкони яратиш"ни орзу қилмоқда.
Албатта, танк батальонлари ва бригадалари қуруқлик қўшинларининг асосий зарба берувчи кучи ҳисобланади. Улар юқори маневрлик ва ўт очиш қобилиятига эга бўлган кучлар ҳисобланади ва операциянинг якуний мақсадларига қисқа вақт ичида эриша олиши мумкин. Москва ҳам бундан хабардор ва НАТО танкларининг бир жойда тўпланишига имкон бермайди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев 19 январь куни сайёрадаги агрессив қўшниларига АҚШ ва НАТОнинг Киев режимига америкалик кучлардан фойдаланган ҳолда Қримга зарбалар уюштиришда ёрдам бериш қанчалик хавфли эканлигини тўғридан-тўғри ва кескин оҳангда эслатиб қўйди.
HIMARS ва Bradley ва бошқа ҳар қандай қурол ёрдамида Қрим ярим оролига зарба бериш имконини яратиш ва АҚш ва НАТО учун нақадар хавфли бўлиши мумкинлигини эслатиб қўйди. Дмитрий Медведев таъкидлашига кўра: "Ғарбнинг онги ривожланмаган сиёсий ўйинчилари "Тинчликка эришиш учун Россия ютқазиши керак" деб такрор ва такрор айтишмоқда, лекин ядровий давлатнинг оддий урушда ютқазиши, ядровий урушнинг бошланишига сабаб бўлиши мумкинлиги уларнинг хаёлига келмайди".
Сергей Лавров ҳам "Ғарбнинг имкон қадар хаёлини жойига келтириш учун қўлидан келган барча ишни қилишини таъкидлаган эди.
Бунга АҚШ Давлат департаменти жуда тез ва асабий муносабат билдирди. Эҳтимол бунда улар ўзларини таниб олишган.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграм-каналига обуна бўлинг