Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев Ғарб қуролларини АЭС ҳудудида сақламоқда

Россия Ташқи разведка хизмати хабарига кўра, Киев Ғарб томонидан тақдим этилаётган қуролларнинг энг муҳимларини АЭС ҳудудида сақламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 Sputnik. Украина ҳарбийлари Ғарб қуролларини атом электр станциялари (АЭС) ҳудудида жойлаштирмоқда. Бу ҳақида Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) директори Сергей Наришкин маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"Украина қуролли кучлари Ғарб томонидан тақдим этилган қурол ва ўқ-дориларни АЭСлар ҳудудларида сақлаётгани ҳақида ишончли маълумотлар бор. Бу Украина Қуролли кучлари учун HIMARS ракеталари, шунингдек, йирик калибрли артиллерия ўқ-дориларига тегишли”, — деди Ташқи разведка хизмати раҳбари.

Разведка маълумотларига кўра, фақат декабрь ойининг сўнгги ҳафтасида ана шундай “ҳалокатли юк”ларнинг бир нечта вагони чет элдан "Рафаловка" темир йўл станцияси орқали Ровно атом электр станциясига етказилган.
Наришкиннинг сўзларига кўра, Киев ҳукумати Россия ядровий фалокатдан қўрқиб, АЭСларга зарба бермаслигига умид қилмоқда.
Мабодо Украина ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимининг бирор "адашган" ракетаси АЭС омборларда йирик портлаши оқибатда АЭС вайрон бўлса - бунинг учун айбни ҳар доим Москвага тўнкаш юклаш мумкин, дейилади хабарда.
"Умид қиламанки, Киевда ҳеч ким АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан кўпроқ қурол ва ўқ-дорилар сўраш умидида бундай омборларни атайлаб портлатиш ҳақида ўйламайди", - дея қўшимча қилди хизмат директори.
Унинг сўзларига кўра, бу усулдан кўпинча халқаро террорчилар фойдаланади. Шу билан бирга, таъкидланганидек, ҳозирда Киев режимининг гаровга олинганлари оддий фуқаролар эмас, балки "ўз мамлакати ва қўшни давлатларнинг ўнлаб ва ҳатто юз минглаб аҳолиси"дир.
Украина ҳарбийлари ўтган йилнинг март ойидан бери Россия Қуролли кучлари назоратида бўлган Энергодар ва шаҳарга туташ Запорожье атом электр станцияси ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутмоқда. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, Киев режими ядровий фалокат таҳдиди кўринишини яратишга ҳаракат қилмоқда. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) ЗАЭС атрофида хавфсизлик зонасини яратиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.
Маълумот учун, бугунги кунда Киев назорати остида яна учта АЭС бор. Улар - Ровно, Хмелницкий ва Жанубий Украина атом электр станцияларидир.