ИҲТ ташқи ишлар вазирлари Тошкентда учрашади

ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий Ўзбекистонга келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Эртага, 24 январь куни Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий тадбирда иштирок этиш учун кеча Ўзбекистонга келди.
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.