Тошкент вилоятида иссиқлик билан тўла таъминланмаган мактабларда таътил вақти узайтирилади

Зойир Мирзаев мутасаддиларга дарс машғулотларини бошлашда чуқур ўйлаб, реал вазиятлар билан ҳисоблашиб, сўнгра қарор қабул қилиш топшириғини берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тошкент вилоятида етарли иссиқлик билан тўла таъминланмаган мактабларда таътил вақти узайтирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда мактабларда таълимни анъанавий шаклда бошлаш масаласи кўриб чиқилди.
Зойир Мирзаев мутасаддиларга дарс машғулотларини бошлашда чуқур ўйлаб, реал вазиятлар билан ҳисоблашиб, сўнгра қарор қабул қилиш топшириғини берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳамма мактабларда ёппасига дарс жараёнларини бошлаш керак эмас. Вазият тақозо қилса, шароити бўлмаса, етарли иссиқлик билан тўла таъминланмаган мактабларда таътил вақти узайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 23 январдан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланади.