ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. 10-12 февраль кунлари Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Аёллар ўртасида ташкил этиладиган мазкур мусобақада дунёнинг энг кучли саблячилари ғолиблик учун шиддатли жанг олиб боришади.
Гимнастика спорт саройида ўтадиган мусобақа Париж-2024 туркумидан аввал жаҳон рейтинги учун қимматли очколарни тақдим қилади.
АҚШ, Корея Республикаси, Греция, Венгрия, Озарбайжон каби 12 та терма жамоа бу турнир учун таркибини эълон қилишга улгурган.
Владимир Назлимов бошчилигидаги ўзбекистонлик спортчилар шу кунларда Янгиободдаги ўқув-машғулот базасида мазкур мусобақага ҳозирлик кўришмоқда.