Ўзбекистон ва Туркманистон чегарани демаркация қилиш бўйича музокара ўтказди

Қўшма ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳларининг йиғилиши Бухорода бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. 16-21 январь кунлари Бухорода Ўзбекистон—Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиқди.
Жумладан, давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.
Йиғилишда, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг 2023 йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими келишиб олинди.
Музокаралар якунида протокол имзоланди.