ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги бир неча манзилларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар қилди.
Маълум қилинишича, туманнинг Амир Темур кўчасидаги газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.
“Шу сабабли жорий йилнинг 22 январь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар туманнинг Геофизика кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйлардаги 90 та аҳоли хонадонларида ҳамда Геофизика, Сойбўйи, Табассум, Матонат, Бунёдкорлик кўчалари ва Ватан кўчаси 1-2-3-4-5-6-7-8, Ўтар кўчаларидаги жами 990 та уй хўжаликларида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади”, - дейилган хабарда.
"Ҳудудгаз Пойтахт" таъмирлаш ишлари якунланиши билан газ таъминоти қайт тикланишини таъкидлаган.