Миллий гвардияга хизматга қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилди

Энди қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганларга хизматга қабул қилишда рад этишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги ўзгартириш киритилди. Президент 20 январь куни тегишли қарорни имзолади.
Энди қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларни Миллий гвардияга хизматга қабул қилиш рад этилиши мумкин.
Илгари рад этиш содир этган жинояти учун муқаддам судланганда (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъи назар) рад этиш кўзда тутилган эди.
Бундан ташқари, болани парвариш қилиш таътиллари муддати хизмат стажига (шу жумладан мутахассислиги бўйича хизмат стажига ҳам) қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда 6 йилдан ошмаслиги керак. Илгари 3 йилдан ошмаслиги белгиланганди.
Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади.