ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўтган йили Москвада миграция қонунчилигининг 214 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлари аниқланди Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлиги матбуот маркази хабар бермоқда.
"2022 йилда миграция қонунчилигида 214 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ўтган йили полиция ходимлари ноқонуний меҳнат фаолияти билан боғлиқ 7,5 мингта ҳолатни аниқлашган. Шунингдек, 9,7 мингта “чет эл фуқароларини меҳнат фаолиятига жалб қилиш тартибининг бузилиши” қайд этилган.
Аввалроқ Россия ИИВ мамлакатда чет эл фуқаролари томонидан 2022 йилнинг 11 ойида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан деярли 10 фоизга ўсганлигини маълум қилган эди.