ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Франция жануби-ғарбидаги Тарб шаҳрида Донбасс аҳолисини қўллаб-қувватлашга қаратилган ва Украинага қурол-яроғ етказиб беришга қарши акция бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новостига тадбир ташкилотчиси, “SOS Donbass” ҳаракати асосчиси Анна Новикова-Бернэ маълум қилди.
“Stop Killing Donbass” акцияси, қурол-яроғ, жумладан, Франция УҚКга етказиб бераётган “Caesar” гаубицасини ишлаб чиқарувчи “Nexter” заводларидан бирининг олдида бўлиб ўтди.
Намойишда 40 нафарга яқин киши қатнашган. Уларга маҳаллий “Association Réaction Pyrénées” ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ҳам қўшилган.
“Бизга энг оддий одамлар келиб қўшилди, уларнинг аксарияти французлар. Уларга Франция Украинага шунча қурол етказиб бераётгани маъқул эмас”, - деди Новикова-Бернэ.
“SOS Donbass” ва "Stop Killing Donbass” ташкил этилган намойишлар Италия, Германия ва Испанияда ҳам бўлиб ўтган.
Новикова-Бернэ унинг ҳаракати бунга ўхшаш митингларни бундан кейин ҳам “Nexter” заводлари олдида ва бошқа Франция шаҳарларида ўтказишни режалаштирганини маълум қилди.