“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилди

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қўшимча равишда қатор ишларни бажаришади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти 20 январь куни имзолаган қонун билан “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга қўшимчага киритилди.
Унга кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади:
- малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди;
- малака имтиҳонини ўтказади;
- аудиторнинг малака сертификатини беради.
Ички аудит миллий стандартлари ишлаб чиқилди