Самарқандда ҳайдовчи ва пиёдалар учун "хавфсизлик оролчалари" яратилмоқда - фото

Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Беруний ҳамда Спитамен шоҳ кўчалари чорраҳасида ўзига хос йўл қурилиши ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Самарқандда ҳайдовчи ва пиёдалар учун "хавфсизлик оролчалари" яратилмоқда. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Беруний ҳамда Спитамен шоҳ кўчалари чорраҳасида ўзига хос йўл қурилиши ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда ушбу чорраҳада хавфсизлик оролчаси ташкил этилиб, қўшимча светофор ўрнатилди ва пиёдалар йўлаги учун "зебра"лар чизилди.
Самарканд
“Мазкур ишлар келгусида йўл ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Муҳими, автоуловлар тирбандлигининг олдини олади”, дейилади хабарда.
Самарканд