ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юксалиб бормоқда, ўзаро товар айирбошлаш рекорд даражада ўсмоқда. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Беларусь.
Беларусь президенти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади.
У ўз табригида Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот “ўзаро ишонч, ҳурмат, қўллаб-қувватлаш ва иттифоқчилик тамойиллари асосида жадал ривожланаётганини” таъкидлади.
“Ишончим комил, Минск ва Тошкент ўртасидаги конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб, Беларус ва Ўзбекистон халқлари фаровонлиги йўлида янги кенг кўламли қўшма лойиҳалар билан бойиб боради”, — дейилган табрикда.