ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Тошкентда 2023 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Халқаро кураш ассоциацияси (IKA)га асосан.
Бу ҳақда январь ойида БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган IKA йиғилишида келишиб олинди. Мусобақалар кузнинг сентябрь-октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ассоциация таркибига кирувчи барча федерациялар иштирок этиш учун ташаббусни қўллаб-қувватлашган, - дейилади хабарда.
“Мазкур турнирда умумий мусобақалар сони 8 та, унинг 4 босқичи саралаш бўлиб, чемпионатлар доирасида бўлиб ўтади. Унда эркаклар ўртасида-66 кг,-81 кг,-100 кг ва мутлақ вазн, аёллар ўртасида эса -57 кг, -70 кг ва мутлақ вазн тоифаларида ўтказилади”, деди Халқаро кураш ассоциацияси матбуот котиби Жамшид Намозов.
Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро мусобақа давлат бюджети ва IKA томонидан молиялаштирилади.
Маълумот учун, 2022 йил 23-28 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилган эди. Унда медаллар қўлга киритиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган.